Россия ҳарбийлари Нигердаги Америка базасини босиб олди

Нигерия
Фото: RTN

ASTANA. Kazinform – Нигердаги бир базада Россия ва Америка қўшинлари тўқнашди. Вашингтон ҳарбийлар турли ангарларда эканлигини ва бир-бири билан кесишмаслигини маълум қилди, деб хабар беради Еuronews.

Россия ҳарбийлари Нигердаги америкалик қўшинлар жойлашган базани қўлга олди, деб хабар беради Reuters агентлиги Пентагоннинг юқори мартабали мулозимига таяниб. Буни кейинроқ АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин тасдиқлади.

Манбага кўра, россияликлар америкаликлар билан мулоқот қилмайди, уларнинг ҳарбий техникасидан фойдаланиш имконига эга эмас ва Нигер пойтахти Ниамей шаҳридаги Амани Диори халқаро аэропорти яқинида жойлашган 101-ҳаво базасида шахсий ангардан фойдаланади.

CNN маълумотларига кўра, Россия ҳарбийлари бир неча ҳафтадан бери Ниамей яқинида бўлган.

Бунгача мамлакатда ҳокимиятни қўлга олган ҳарбий хунта Вашингтондан мингга яқин аскарини мамлакатдан олиб чиқишни талаб қилган эди. Мамлакатда қанча америкалик ҳарбий хизматчи қолгани ва қанча Америка техникаси борлиги номаълум. Яқинда АҚШ ҳарбийлари Чаддан чиқиб кетишга мажбур бўлди.

Ўз навбатида, француз ҳарбийлари сўнгги йилларда маҳаллий ҳокимият босими остида Нигер, Мали ва Буркина-Фасодан чиқиб кетган.

Сўнгги хабарлар