Россия фуқароси Қозоғистон-Россия чегарасидан электрошокер олиб ўтмоқчи бўлди
«Чегарачилар Павлодар вилоятининг Успенка тумани полициясига Россия Федерациясида яшовчи 46 ёшли фуқаронинг «Хонда» русумли автомашинасида «Қосақ» чегара назоратида лицензиясиз «Тандер к.222» электрошокер топилгани ҳақида хабар берди», - дея хабар беради Павлодар вилояти ПД матбуот хизмати.
«Эгаси Қозоғистонга электр қуролларини олиб киришга рухсат берувчи ҳужжатлари йўқлигини тасдиқлади», — деди Павлодар вилояти Успенка тумани маъмурий полицияси бошлиғи Aлександр Семенченко.
«Россия Федерацияси фуқаросига нисбатан электр қуролларини ноқонуний сақлаш ва ташиш бўйича маъмурий иш қўзғатилиб, электрошокер олинди. Иш судда кўриб чиқилиб, 46 ёшли Россия Федерацияси фуқароси 20 БҲМ (58 340 тенге) миқдорида жаримага тортилди», — деди A. Семенченко.