Россия Европага «Шимолий оқим - 1» газ қувурини ёпди

None
None
МОSKVA. Кazinform - Россия уч кун ичида зарурий таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан «Шимолий оқим - 1» қувури орқали Европага газ етказиб беришни тўлиқ тўхтатди, дея хабар беради Kazinform мухбири BBC Newsга таяниб.

Германия Федерал тармоқ агентлиги раҳбари Клаус Мюллер шанба куни Россия газ қувури қувватининг 20 фоизига қайтишига умид билдирди.

Аммо Германия Иқтисодиёт вазири Роберт Хабекнинг айтишича, бу ҳаракат аллақачон баъзи немис компанияларини ишлаб чиқаришни тўхтатишга мажбур қилган, бу эса хавотир уйғотади.

Европа етакчилари Россия ўтган йили кўтарилган газ нархини ошириш мақсадида қувурни тўхтатиш муддатини узайтиришидан хавотирда. Газ нархининг ошиши қиш ойларида юқори тарифларни рағбатлантиради ва ҳукуматларни ёрдам учун миллиардлаб доллар сарфлашга мажбур қилади.

Франция энергетика вазири Аньес Панье-Рюнаше сешанба куни Россияни «газдан уруш қуроли сифатида фойдаланишда» айблади. Бу ҳақда «Газпром» Франциянинг Engie энергетика компаниясига газ етказиб бериш тўхтатилганини эълон қилганидан сўнг баёнот берди.

Аммо Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков бу айбловларни рад этиб, Ғарб санкциялари Россия инфратузилмасига зарар етказганини таъкидлади.

«Шимолий оқим - 1» қувури Болтиқ денгизи туби бўйлаб Санкт-Петербург яқинидаги Россия қирғоқларидан Германиянинг шимоли-шарқига қадар 1200 км га чўзилган. У 2011 йилда очилган бўлиб, Россиядан Германияга кунига максимал 170 миллион куб метр газ ўтказиши мумкин.

Июл ойида қувур таъмирлаш учун 10 кунга ёпилган. Сўнгги пайтларда «Шимолий оқим - 1» ўз қувватининг атиги 20 фоизида ишламоқда.

Фото: www.bbc.cоm


Сўнгги хабарлар
telegram