15:46, 01 Март 2022 | GMT +5
Россия билан музокаралар ҳозирча самара бермаяпти - Украина президенти
MOSKVA. Kazinform - Украина президенти Владимир Зеленский Киев ва Москва ўртасидаги музокаралар ҳали натижа бермаганини айтди. Украина расмийлари музокараларнинг боришини муҳокама қилгандан сўнг, музокараларнинг иккинчи босқичини ўтказиш ҳақида қарор қабул қилишларини айтди. Бу ҳақда ТАСС агентлигига таяниб, Kazinform хабар бермоқда.

Шунингдек, Владимир Зеленский Украина Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун ариза берганини расман маълум қилди.