Россия банкларининг Visa ва Мastercard карталари фақат мамлакат ичида амал қилади

None
None
МOSKVA. ТАSS-Кazinform - Россияда барча Россия банкларининг Visa ва Мastercard халқаро тўлов тизимларининг карталари ўз фаолиятини давом эттиради. Ушбу карталарга боғланган ҳисобдаги маблағлар тўлиқ сақланади. Бу ҳақда Россия Марказий банки маълум қилди, дея хабар беради Kazinform ТАSSга таяниб.

«Россия банклари томонидан чиқарилган Visa ва Маstercard халқаро тўлов тизимларининг барча карталари амал қилиш муддати тугагунга қадар Россияда нормал ишлашда давом этади. Улар бўйича операциялар мамлакатдаги миллий тўлов карталари тизими доирасида амалга оширилади ва уларга санкциялар таъсир қилмайди. Ушбу карталар билан боғлиқ маблағлар тўлиқ сақланади ва исталган вақтда мавжуд бўлади «, - дейилади Марказий банк баёнотида.

Россияда ушбу карталар эгалари банкоматларда операцияларни амалга оширишлари, карталар билан тўловларни амалга оширишлари ва картадан картага пул ўтказишлари мумкин.

Марказий банк Visa ва Мastercard орқали трансчегаравий транзакциялар амалга оширилмаслиги ҳақида огоҳлантирди.

Сўнгги хабарлар