Россия 36 давлат учун ҳаво ҳудудини ёпди

None
None
MOSKVA. TASS - Kazinform - Россия 36 давлат учун ҳаво ҳудудини ёпди. Россия томони бунга ўз авиакомпанияларига нисбатан жорий қилинган санкцияларга жавоб сифатида изоҳ берди, деб хабар беради Kazinform ТАСС агентлигига таяниб.

Аввалроқ Буюк Британия, Болгария, Латвия, Литва, Молдова, Руминия, Эстония, Словения, Чехия ва Польшага парвозлар тўхтатилган эди. Энди яна 27 мамлакат рўйхатга киритилди. Улар орасида Германия, Испания, Италия ва Франция бор.

«Халқаро ҳуқуқ меъёрларига мувофиқ, Россия авиаташувчилари томонидан Европа мамлакатларида фойдаланиладиган ва/ёки Россияда рўйхатдан ўтган фуқаролик самолётларининг парвозларини тақиқлашига жавобан, 36 давлат авиаташувчиларининг ташувчилари фаолияти чекланди. Ушбу давлатлардан Росавиация ёки Россия ТИВ рухсати билан учиш мумкин», — дейилади баёнотда.

Рўйхатга Австрия, Албания, Англия, Белгия, Британия Виржиния ороллари, Венгрия, Гибралтар, Греция, Дания, Гренландия, Фарер ороллари, Жерси, Ирландия, Исландия, Испания, Канада, Кипр, Люксембург, Малта, Нидерландия, Португалия, Финляндия, Норвегия, Хорватия ва Швеция киритилган.

Сўнгги хабарлар
telegram