Россия 11 йилдан бери Қозоғистон қувурлари орқали Хитойга нефть экспорт қилиб келмоқда

None
ASTANA. Kazinform – 2013 йилда тузилган Россия нефтини Қозоғистон орқали Хитойга ташиш бўйича келишув муддати 2034 йилгача узайтирилади. Тегишли ҳужжат Ashyq НҲА порталида эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Қозоғистон қувурлари орқали Хитойга Россия нефтини ташиш шартномаси муддати узайтирилди.

Қозоғистон Россия томонининг ваколатли ташкилоти томонидан йилига 10 миллион тонналик Россия нефтини узоқ муддатга ташиш учун шароит яратмоқда. Хусусан, «Туймази – Омби – Новосибирск-2» магистраль нефть қувури, Прииртишск (Россия ва Қозоғистон чегараси) – Атасу (Қозоғистон) – Алашанқай (Хитой Халқ Республикаси) йўналиши бўйлаб магистраль қувурлар тизимидан фойдаланиш ҳуқуқини беради», – дейилади ҳужжатда.

Шартнома лойиҳасига кўра, Россия томони Қозоғистонга қувур орқали ташилган ҳар бир тонна нефть учун 2,1 доллар тўлайди.

«Россия томонининг ваколатли ташкилотига қонуний равишда тегишли бўлган йилига 10 миллион тонна нефтни ташиш қиймати бир тонна учун 2,1 АҚШ долларини ташкил этади ва у Қозоғистон томонининг ваколатли ташкилоти тўлов топшириғини берган куни Қозоғистон Республикаси Миллий банки томонидан белгиланган АҚШ доллари курсидан келиб чиққан ҳолда тангада тўланади», – дейилади ҳужжатда.

Жамоатчилик муҳокамасига чиқарилган келишув 2034 йилнинг 1 январига қадар амал қилади.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар
telegram