08:52, 21 Июнь 2023 | GMT +5
Роналду миллий терма жамоа сафида 200 марта майдонга тушган биринчи футболчига айланди
ASTANA. Kazinform – Португалия терма жамоаси ҳужумчиси ва сардори Криштиану Роналду Исландияга қарши 2024 йилги Европа чемпионати саралаш турнирида ўз жамоасини майдонга бошлаб чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Бу 38 ёшли К.Роналдунинг миллий терма жамо сафидаги 200-ўйини. Шу тариқа, португалиялик ҳужумчи футбол тарихида бундай кўрсаткичга эришган биринчи футболчига айланди. Аввалроқ бу рекорд Қувайтлик Бадер ал-Мутавага тегишли эди. У ўз жамоасида 196 та ўйин ўтказган.
Эслатиб ўтамиз, Португалия терма жамоаси J гуруҳида 3 ўйиндан кейин 9 очко билан якка тартибда пешқадам бўлиб турибди. Улар рақиблар дарвозасига 13 та гол урган бўлса-да, бирорта ҳам гол ўтказиб юборишмади.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ