21:41, 18 Октябрь 2023 | GMT +5
Rolls-Royce компанияси 2,5 минг ходимни қисқартиради

Яъни, қисқариш бутун дунё бўйлаб компания ходимларининг 6 фоизига таъсир қилади.
Rolls-Royce кечаги баёнотида ишдан бўшатиш компания учун янги даврнинг бошланиши эканлигини айтди.
“Биз келажакка мос равишда Rolls-Royce компаниясини яратмоқдамиз. Бу мижозлар, ҳамкорлар ва акциядорлар манфаати учун ишлайдиган самарали ташкилот бўлади”, – деди бош директор Туфан Эргинбилгич.
Rolls-Royce COVID-19 пандемияси даврида зарар кўрди, фақат 2021 йилда рентабелликка қайтди. 2022 йилда концерннинг даромади яна камайди.