Родосдаги ўрмон ёнғинлари: 30 000 киши эвакуация қилинди

None
Euronews видеосидан лавҳа
АFINA. Kazinform - Грециянинг Родос оролида олтинчи кундирки ўрмон ёнғинлари тўхтамаяпти. Расмийлар 30 мингдан ортиқ одамни, жумладан, сайёҳларни эвакуация қилишга мажбур бўлди, дея хабар беради Кazinform euronews.cоmга таяниб.

Ўрмон ёнғинлари исканжасида қолган Грециянинг Родос оролидан 30 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди. Улар орасида сайёҳлар ҳам бор. Грециянинг иқлим инқирози вазири Василис Кикилиас буни «мамлакат тарихидаги энг йирик эвакуация» деб атади.

Якшанбага ўтар кечаси ёнғин Родос марказидаги Лаэрма қишлоғига етиб борди. Бир неча уй ва маҳаллий черков ёниб кетди. Ҳаммаси бўлиб ёнғин ҳудуди 9 километрга чўзилган.

Олтинчи кундирки, оролда юзлаб ўт ўчирувчилар ёнғин билан курашмоқда. Фақат охирги 24 соат ичида улар 46 та янги алангани аниқладилар. Уларнинг иши шамол ва рекорд иссиқлик билан мураккаблашади: синоптиклар Родосдаги ҳаво ҳарорати 44 ° C га етиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.

Ёнғинларни ўчириш учун яна камида бир неча кун керак бўлади, дейди расмийлар. Грекларга Франция, Италия, Исроил ва Кипрдан келган ўт ўчирувчилар ёрдам бермоқда. Жараёнга самолётлар ва вертолётлар жалб қилинган.


Сўнгги хабарлар
telegram