Ўрмон ёнғинлари Германия, Греция ва Испанияни аҳолини эвакуация қилишга мажбур қилмоқда

None
None
BERLIN. Кazinform - Ўрмон ёнғинлари Европанинг бир қатор давлатларида одамларни қутқаришга мажбур қилмоқда, дея хабар беради Кazinform мухбири Deutsche Wеlleга таяниб.

Юқори ҳарорат ва кучли шамол Берлиндан 70 км узоқликдаги ўрмон ёнғинига сабаб бўлди. Германияда ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича 38 даражадан ошди. Жума кунидан бери давом этаётган ёнғин уларнинг уйларига яқинлашгани сабабли 20 га яқин қишлоқ аҳолисини эвакуация қилиш буюрилган. Ёнғин майдони тахминан 100-110 гектарни қамраб олган.

Якшанба куни Грециянинг иккинчи йирик ороли Эвиянинг марказий қисмида назоратсиз ўрмон ёнғини аниқланди. Кучли шамол туфайли аланга Гайедаги тоғ ўрмонининг ён бағирлари бўйлаб тарқалди. Ёнғин баъзи уйларга 800 метрга яқинлашгани сабабли ҳукумат эҳтиёт чораси сифатида Кремастос қишлоғини эвакуация қилишни буюрди.

Испанияда ўт ўчирувчилар кучли жазирама туфайли бир неча кундан бери давом этаётган ўрмон ёнғинларини ўчириш учун курашди. Термометр кщрсаткичи 40 даражадан ошди. Энг катта зарар шимоли-ғарбий Замора провинциясига етган, у ерда 25 минг гектардан ортиқ майдон ёниб кетган.

Ўрмон ёнғинлари Каталония шимоли-шарқининг уч қисмида: Лерида ва Таррагона провинцияларида ҳамда Барселона жанубидаги Гарраф туманидаги табиий боғда фаол бўлган.

Муаллиф: Рустем Қожибаев

Сўнгги хабарлар
telegram