19:40, 12 Апрель 2024 | GMT +5
Ривекка Жумағулова АҚШдаги гольф турнирида чемпион бўлди
ASTANА. Кazinform — Аризона штатида АҚШ Миллий коллежлар атлетика ассоциацияси чемпионати доирасида Bobcat Desert Classic гольф турнири бўлиб ўтди.

Спортни ривожлантириш дирекцияси матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур мусобақада қозоғистонлик гольф устаси Ривекка Жумағулова иштирок этиб, ғалаба қозонди.
Қозоғистонлик спортчи биринчи босқичданоқ ўз маҳорати билан ажралиб турди ва мусобақа якунларига кўра -12 (66-67-71) балл тўплаб, энг яхши натижа кўрсатди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 18 ёшли қозоғистонлик теннисчи Соня Жиенбаева Туркиядаги турнирда ярим финалга чиққани ҳақида хабар берган эдик.