Риши Сунак расман Буюк Британия бош вазири бўлди
Собиқ банкир ва молия вазири сиёсатдаги юксалиши ортидан 42 ёшида Буюк Британия тарихидаги энг ёш бош вазирга айланди.
Риши Сунак - ҳиндистонлик биринчи Британия раҳбари ва собиқ Буюк Британия мустамлакасидан бўлган биринчи вазирлар маҳкамаси аъзоси.
Буюк Британия монархи Чарлз III билан расмий учрашувидан сўнг Риши Сунак Даунинг-стрит 10-уйга ташриф буюрди ва «олдинда қийин қарорлар» ҳақида огоҳлантирди.
Аввалроқ Буюк Британиянинг янги бош вазири Риши Сунак умумий сайловларсиз тайинланиши маълум қилинганди. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Молия вазирлигининг собиқ канцлери Риши Сунак Консерваторлар партияси етакчиси ва бош вазир лавозимларига номзодини расман эълон қилган эди.
Лиз Трасс 20 октябр куни Буюк Британия бош вазири лавозимини тарк этди.
Фото Синьхуа