15:52, 15 Январь 2024 | GMT +5
Рио-де-Жанейрода кучли ёғингарчилик туфайли 11 киши ҳалок бўлди

Ёмғир оқибатида дарахтлар қулаб, кўчалар, пойтахт метрополитени, аҳоли уйлари сув остида қолган. Ёмғир кўчкиларга ҳам сабаб бўлди.
Ўт ўчирувчилар бедарак йўқолганлиги тахмин қилинаётган бир аёлни қидиряпти. Чунки аёлнинг машинаси дарёга қулаган.
Шаҳар мери Эдуардо Паэз фавқулодда ҳолат эълон қилди. Бразилия президенти ҳукумати эса Рио-де-Жанейрога федерал ёрдам таклиф қилди.