Римда «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» конференцияси бўлиб ўтади

None
RIM. Kazinform - Бугун Италия Ташқи ишлар вазирлиги биносида Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё ўртасида атроф-муҳит ва сув ресурслари соҳасидаги ҳамкорлик бўйича еттинчи олий даражадаги конференция иш бошлайди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Конференцияда Марказий Осиё, Европа Иттифоқи (ЕИ), Европа Иттифоқига аъзо давлатлар вазирлари, вазир ўринбосарлари, юқори даражали дипломатлар, халқаро молия институтлари, халқаро ва минтақавий ташкилотларнинг концептуализация, бошқарув ва экологик сиёсатни амалга ошириш, иқлим ўзгариши ва сув ресурслари бошқаруви учун масъул вакиллари иштирок этадилар.

Конфереция атроф-муҳит ва сув ресурслари соҳасида ҳамкорлик бўйича «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» платформаси доирасида ўтказилади. Конференция ишида Марказий Осиё давлатларидан фуқаролик жамияти вакиллари ҳам иштирок этади.

Сув, атроф-муҳит, иқлим ўзгариши, барқарор ривожланиш, яшил ўтишни тезлаштириш ва яшил инвестицияларни рағбатлантириш учун муаммолар ва имкониятлар билан боғлиқ масалалар, жумладан, Марказий Осиёда сув, энергия ва иқлим бўйича Европа Иттифоқининг янги «Team Europe» («Европа жамоаси») ташаббуси тадбир иштирокчилари диққат марказида бўлади.

Муаллиф: Арнур Раҳимбеков


Сўнгги хабарлар
telegram