Рим Папаси месса маросимига қайси давлатлардан диндорлар келади

NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров Рим Папасининг Қозоғистонга ташрифи чоғида диний маросимга қайси давлатлардан диндорлар келишини айтди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None

«Диндорларнинг аксарияти Қозоғистонга Рим Папаси ўтказган диний маросимда қатнашиш учун келади. Месса учун уч минг ўрин бор. Унинг катта қисми Марказий Осиё минтақаси ва бошқа қўшни давлатлар диндорларига мўлжалланган», — деди Ташқи ишлар вазирлиги вакили ҳафталик брифингда.

Аввалроқ, Рим папаси Франциск мамлакатга ташрифи доирасида Қозоғистон жамоатчилиги ва дипломатик корпуси олдида нутқ сўзлаши, шунингдек, Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VII съездида иштирок этиши режалаштирилгани ҳақида хабар берган эдик.

Фото: Фото:verelq.am

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар