Рибакинанинг Уимблдондаги сенсацион ғалабасидан сўнг WТА рейтингидаги ўрни аниқланди

NUR-SULTAN. Kazinform – Аёллар теннис ассоциацияси (WТА) яккалик ва жуфтлик спортчилари рейтингининг янгиланган версиясини тақдим этди, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.
None
None

Дам олиш кунларида Уимблдон финалида сенсацион ғалабага эришган Қозоғистоннинг биринчи ракеткаси Елена Рибакина 23-ўринда қолди. Сабаби, сўнгги Уимблдон турнирида Россия ва Беларусь теннисчилари дисквалификация қилингани учун рейтинг очколари ўйналмаганди.

Ҳал қилувчи баҳсда Рибакина Тунис спортчиси Онс Жаберни мағлуб этиб, Қозоғистон тарихида илк бор «Катта дубулға» турнирида ғолиб чиқди.

Яна бир қозоғистонлик спортчи Юлия Путинцева эса бир қатор орқада қолди ва 32-ўринни эгаллади.

Кучли учликдан Ига Свентек (Польша), Анетт Контавейт (Эстония) иккинчи, Мария Саккари (Греция) учинчи ўринда.

Жуфтликлар баҳсида бельгиялик Элиза Мертенс пешқадамлик қилаётган бўлса, хитойлик Чжань Шуай ва чехиялик теннисчи Катерина Синякова кучли учликдан жой олди.

Қозоғистонлик Анна Данилина яна ўзининг шахсий рекордини янгилади ва 19-ўринни эгаллади. Рибакина - 63-ўрин (+2).


Фото: wimbledon.com

Сўнгги хабарлар