13:14, 16 Ноябрь 2023 | GMT +5
Рибакина мавсумдаги даромади бўйича дунёнинг энг яхши 5 теннисчиси қаторига кирди
5 нафар теннисчи мавсумда 5 миллион доллардан кўпроқ даромад олди. Улар орасида Қозоғистоннинг биринчи ракеткаси Елена Рибакина ҳам бор, деб хабар беради Kazinform.
sports.ru нашрининг хабар беришича, жорий мавсумда беш нафар теннисчи 5 миллион доллардан ортиқ мукофот пули ишлаб топди:
Ига Швентек (9,8);
Арина Сабаленко (8,2);
Коко Гауфф (6,7);
Жессиcа Пегула (6);
Елена Рибакина (5,5).
15 нафар теннисчи - 2 миллиондан, 42 нафари - миллиондан, 101 нафари- 500 мингдан, 157 нафари - 300 мингдан, 193 нафари - 200 мингдан, 272 нафари - юз мингдан ортиқ даромад олган.
Тарихда биринчи марта 100 дан ортиқ теннисчи мавсумда камида 500 минг доллар ишлаб топди.