Рибакина Индиан-Уэллс мастерс турнирида қанча пул ишлаб олди

ASTANА. Кazinform - Қозоғистоннинг биринчи ракеткаси Елена Рибакина Индиан-Уэллс WТА 1000 турниридан қанча даромад олгани маълум бўлди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None

Қозоғистонлик теннисчи ушбу мусобақадаги ғалабаси эвазига 1 миллион 262 220 минг АҚШ доллари ишлаб олди.

Ушбу мусобақанинг умумий фонди 8,8 миллион АҚШ долларини ташкил этди.

Елена Рибакина 1 минг рейтинг очкосини ҳам қўлга киритди.

Ушбу мусобақада қозоғистонлик спортчи америкалик Софья Кенин, испаниялик Паула Бадоса, россиялик Варвара Грачева ва чехиялик Каролина Муховани мағлуб этди. У ярим финалда дунёнинг 1-ракеткаси Ига Швентекни, финалда эса жаҳон рейтингида иккинчи ўринда бораётган А.Соболенкони мағлубиятга учратди.

Эслатиб ўтамиз, қозоғистонлик Елена Рибакина илк бор Индиан-Уэллс мастерс турнирида чемпион бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Фото: ktf.kz

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар