Режеп Таййип Эрдоған янги Вазирлар маҳкамасини эълон қилди
Анқарадаги Чанкая қароргоҳида ташкил этилган матбуот анжуманида Давлат раҳбари Туркия Ҳукуматининг янги аъзоларини таништирди.
«Турк асрида мақсадларимизга эришиш учун биргаликда ҳаракат қиладиган янги вазирлар маҳкамасини сизларга тақдим этаман», – деди Президент Эрдоған.
Вазирлар Маҳкамаси қуйидаги таркибда тузилди:
Джевдет Йилмаз Туркиянинг янги Бош вазири этиб тайинланди.
Адлия вазири - Йилмаз Тунч
Оила ва ижтимоий хизматлар вазири – Махинур Оздемир Гёкташ
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири - Ведат Ишикхан
Атроф-муҳит ва урбанизация вазири - Мехмет Озхасеки
Ташқи ишлар вазири – Хакан Фидан
Энергетика ва табиий ресурслар вазири – Алпарслан Байрактар
Ёшлар ва спорт вазири - Осман Ашкин Бак
Ғазначилик ва молия вазири - Мехмет Шимшек
Ички ишлар вазири - Али Йерликая
Миллий таълим вазири - Юсуф Текин
Миллий мудофаа вазири - Яшар Гюлер
Соғлиқни сақлаш вазири Фахреттин Коджа
Маданият ва туризм вазири Мехмет Нури Эрсой
Саноат ва технология вазири Мехмет Фатих Каджир
Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазири – Ибрагим Юмакли
Савдо вазири - Омер Болат
Транспорт ва инфратузилма вазири – Абдулкадир Уралоглу.
Эслатиб ўтамиз, 28 май куни Туркияда мамлакат тарихида биринчи марта президентлик сайловида овоз беришнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтди.
Туркияда 14 май куни бўлиб ўтган президентлик сайловларида биринчи тур овоз беришнинг якуний натижаларига кўра, Режеп Таййип Эрдоған 49,52 фоиз, Кемаль Қиличдароглу 44,88 фоиз, Синан Оған 5,17 фоиз, Муҳаррам Инже 0,43 фоиз овоз олган.
Кеча Туркия Президентининг инаугурация маросими бўлиб ўтди. Унда ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев иштирок этди.