Режеп Таййип Эрдоған ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Астанага келди

Ердоған бектенов
Фото: Үкімет

ASTANA. Kazinform - Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг самолёти Астанага қўнди. Аэропортда Туркия раҳбарини Бош вазир Олжас Бектенов кутиб олди.

Режеп Таййип Эрдоған 3-4 июль кунлари бўлиб ўтадиган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг 24-йиғилишида иштирок этади.

Туркия - ташкилотнинг ҳамкор давлатидир.

Таъкидлаш жоизки, Туркия Қозоғистоннинг бешта йирик савдо ҳамкори ва энг йирик 20 та инвестор давлатидан бири ҳисобланади.

Жорий йилнинг 4 ойида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 1,6 миллиард долларга етди. Икки давлат ҳукуматлари камида 10 миллиард долларлик барқарор савдо ҳажмини таъминлаш режаси устида ишламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Қозоғистонга етиб келди.

Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин 2 июль куни давлат ташрифи билан Астанага келди. Уни аэропортда Қасим-Жомарт Тоқаев тантанали равишда кутиб олди.

Сўнгги хабарлар