21:29, 15 Июль 2022 | GMT +5
Ревакцинация аввал эмланган қозоғистонликларнинг 65 фоизини қамраб олади
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният коронавирус инфекцияси тарқалиши бўйича матрица қайта кўриб чиқилишини маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
«Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашни кучайтириш мақсадида биз идоралараро комиссия йиғилишида тақдим этиладиган соғлиқни сақлаш тизими юкламасини ҳисобга олган ҳолда, коронавирус инфекцияси тарқалиши прогнози матрицасини қайта кўриб чиқдик», — деди Ажар Ғиният Ҳукумат йиғилишида маълум қилди.
Шу муносабат билан, унинг сўзларига кўра, ҳудудлараро комиссия йиғилишларида чеклов чоралари кўрилади.
«Шу билан бирга, жамоавий ҳимоя ва барқарор эпидемиологик вазиятни сақлаш мақсадида аввал КВИга қарши эмланганларнинг камида 65 фоизини ревакцинация қамраб олади», — дея қўшимча қилди вазир.
Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев