12:12, 17 Октябрь 2022 | GMT +5
Республика тармоғидаги автомобил йўлларининг 90 фоизи стандарт ҳолатда – вазирлик
ASTANA. Kazinform – Айни пайтда республика тармоғидаги автомобил йўлларининг 90 фоизи, маҳаллий тармоқ йўлларининг 80 фоизи намунавий ҳолатда. Бу ҳақда Мажилисда ўтказилган Ҳукумат соатида ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Қайрбек Ўскенбаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Жорий йилда умумий фойдаланишдаги 11 минг километрдан ортиқ автомобил йўлларида қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда. Шундан 4 минг километри республика тармоғида қурилиш ва реконструкция ишлари олиб борилмоқда, қарийб 3 минг километри капитал ва ўрта таъмирлар билан қопланган»
, - деди Қайрбек Ўскенбаев.
Маҳаллий йўл тармоғида барча турдаги таъмирлаш ишлари 4,6 минг км ташкил этади. 2022 йилда йўл хўжалигини ривожлантириш учун республика бюджетидан 603 миллиард тенге ажратилди. Бугунги кунда мамлакат автомобил йўлларининг умумий узунлиги 96 минг км ни ташкил этади.
Муаллиф: Серик Сабеков