13:12, 25 Октябрь 2023 | GMT +5
Республика куни: Туркистонда Давлат Байроғини кўтариш маросими бўлиб ўтди
Туркистонда Давлат Байроғини кўтариш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Каzinform агентлиги мухбири.
Туркистондаги “Рамзлар” майдонида 25 октябрь – Республика куни муносабати билан Давлат Байроғини кўтариш маросими бўлиб ўтди. Дастлаб Давлат мадҳияси янгради, кўк байроқ ҳилпиради. Маросимда Туркистон вилояти ҳокими Дархан Сатибалди, юрт оқсоқоллари, ёшлар ва шаҳар аҳли иштирок этди.
Туркистондаги байроқ устунининг баландлиги 62,5 метрни ташкил қилади. Байроқнинг эни - 12 метр, узунлиги - 24 метр.
Байрам тадбирида концерт дастури намойиш этилиб, ватанпарварликни тараннум этувчи куй-қўшиқлар янгради. Тадбир “Кўк байроқнинг ҳилпираши” қўшиғи билан якунланди. Кўпчилик бир-бирини байрам билан табриклади.
Муаллиф: Қайрат Зайнишев