Республика куни: Қозоғистонда 68 нафар педагог давлат мукофотлари билан тақдирланди
Бугун Астанада Республика байрами арафасида мамлакат ўқитувчиларига давлат мукофотлари топширилди, деб хабар беради Кazinform агентлиги.
“25 октабр - тарихий сана. Шу куни Ватанимиз суверенитети эълон қилинди. Мамлакатимиз мустақил давлат шаклланиши ва ривожланишининг турли босқичларини босиб ўтди. Буларнинг барчаси мамлакатимиз таълим тизимини ривожлантиришга ҳисса қўшаётган юртдошларимиз, жумладан, ўқитувчи, ўқувчи ва талабалар эришаётган ютуқлар билан чамбарчас боғлиқ. Жорий йилда фарзандларимиз турли халқаро олимпиадаларда 241 медални қўлга киритди, 23 нафар ўқувчи жаҳоннинг еттита нуфузли олимпиадасининг энг яхшилари қаторидан жой олди. Қозоғистон терма жамоаси EuroSkills мусобақасида илк бор 2 та медаль ва 4 та энг яхши медальонни қўлга киритди. Йигитларимиз юртимиз байроғини йилдан-йилга юксак халқаро майдонларда баланд кўтаришда давом этади”, — деди Таълим-маорифлим вазири Ғани Бейсембаев тантанали маросимда.
Ўқитувчиларга “Парасат” ва “Құрмет” орденлари, «Ерен еңбегі үшін», «Еңбек ардагері», Ибирай Алтинсарин, «Білім беру ісінің құрметті қызметкері» медаллари, шунингдек, вазир номидан фахрий ёрлиқ ва ташаккурномалар топширилди.
Шунингдек, «Оқу-ағарту министрлігінің еңбек сіңірген қызметкері» дипломи топширилди.
Маросим сўнгида байрам концерти намойиш этилди.