Республика куни байрами муносабати билан Астанага 6 та хорижий театр ташриф буюради

ASTANA. Kazinform - Эртага Астанада Азирбайжан Мамбетовнинг 90 йиллигига бағишланган театр фестивали бошланади. Унда 8 та Қозоғистон ва 6 та хорижий театр иштирок этади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

Бу ҳақда Астана шаҳар маданият бошқармаси бошлиғи ўринбосари Нуран Қамзин маълум қилди.

«22-30 октябр кунлари Астана шаҳрида театр ҳафталиги ўтказилиши режалаштирилган. Пойтахтда ўз пардасини очаётган фестивал иккинчи марта, Халқ Қаҳрамони, СССР ва Қозоғистон халқ артисти, СССР ва Қозоғистон Давлат мукофоти совриндори, таниқли театр ва санъат устаси кинорежиссёр Азирбайжан Мадиули Мамбетов таваллудининг 90 йиллигига бағишланади»

, - деди бошқарув вакили.

Шунингдек, у фестивалда иштирок этадиган жамоалар рўйхатини тақдим этди.

«Фестивалда республиканинг барча ҳудудларидан 8 та театр иштирок этди: Астана ёшлар театри, Бадиий театр (Алмати), Нартай Бекежанов номидаги Қизилўрда вилоят мусиқали драма театри, Ғабит Мусирепов номидаги Қозоғистон давлат академик болалар ва ўсмирлар театри (Алмати), Қалибек Қуанишбаев номидаги Давлат академик қозоқ мусиқали театри (Астана), Абай номидаги давлат мусиқали театри (Семей), Илияс Омаров номидаги Қостанай вилоят қозоқ театри, Азирбайжан Мамбетов номидаги Қозоғистон давлат драма ва комедия театри (Астана). Бундан ташқари, ушбу фестивалда 6 та хорижий театр иштирок этади. Улар: Махтумқули номидаги Туркман миллий мусиқали драма театри, Абдумўминов номидаги Қирғизистон давлат академик драма театри, Ҳайдар Алиев номидаги Тбилиси давлат озарбайжон театри, Ўзбек давлат Жиззах драма театри, Санкт-Петербург камера театри»

, - дейди Нуран Қамзин.

Фестивалнинг очилиши 22 октябр куни соат 19:30 да Азирбайжан Мамбетов номидаги Қозоғистон давлат драма ва комедия театрида бўлиб ўтади.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар