Қозоғистонда Республика куни арафасида олимлар, ўқитувчилар, шифокорлар, қутқарувчилар ва ишчилар тақдирланди

ASTANA. Kazinform - Миллий байрам – Республика куни арафасида Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Фармони билан мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожлантиришга, халқлар ўртасидаги дўстлик ва бирдамликни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси ва фаол жамоатчилик хизмати учун бир гуруҳ фуқаролар давлат мукофотлари билан тақдирланди. Улар орасида таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва фан арбоблари, ишлаб чиқариш ва тадбиркорлик соҳаларининг таниқли вакиллари, депутатлар, давлат ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари, ҳарбий хизматчилар, спортчилар, меҳнат фахрийлари бор, деб хабар беради Kazinform агентлиги Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Ақорда
Фото: Kazinform

Тақдирланганлар рўйхати билан ушбу ҳаволада танишиш мумкин.

Сўнгги хабарлар
telegram