Республика бўйлаб шамол тезлиги кучаяди, туман тушади – Қазгидромет
ASTANА. Кazinform - “Қазгидромет” РДК 12 сентябрь куни республика ҳудудларида кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Компания тарқатган маълумотларга кўра, секин ҳаракатланувчи антициклон таъсири туфайли Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида кун асосан ёғингарчиликсиз бўлади. Фақат мамлакат шарқида фронтал ҳудудлар таъсирида ёмғир ёғади. Республика бўйича шамол тезлиги кучаяди, ғарбий ва жанубий ҳудудларда чанг бўрони бўлиши мумкин, кечаси ва эрталаб шимоли, марказ, жануби-шарқда туман тушиши мумкин.
Улитау вилоятида, Жетису вилоятининг ғарбида, Ғарбий Қозоғистон вилоятининг шимоли, шимоли-шарқида, Қизилўрда вилоятининг шимоли-шарқида, Алмати вилоятининг ғарби ва шимолида, Жамбил вилоятининг жануби-ғарби ва жануби-шарқида, Қарағанди вилоятининг ғарби, шарқи, марказида, Шарқий Қозоғистон вилоятининг ғарбида, Қостанай вилоятининг жанубида, Ақтўбе вилоятида кучли ёнғин хавфи сақланиб турибди.
Қизилўрда, Туркистон, Жамбил, Атирау, Манғистау, Ғарбий Қозоғистон вилоятларида, Қарағанди вилоятининг шарқида, Алмати вилоятининг марказида, Улитау вилоятининг шимоли ва жанубида, Абай вилоятининг ғарби, шимоли-ғарби ва жанубида, Жетису вилоятининг шимолида, Ақтўбе вилоятининг жанубида кучли ёнғин хавфи мавжуд.