Республика байрами арафасида Туркистон вилояти Қорақум қишлоғига табиий газ берилди

Туркистон вилоятининг Қорақум қишлоғида 150 ўринли маданият маркази фойдаланишга топширилиб, қишлоққа табиий газ келтирилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Туркистон вилояти
Фото: Ордабаси тумани ҳокимлиги

Республика байрами муносабати билан Ордабаси тумани Қорақум қишлоғида 150 ўринли маданият уйи фойдаланишга топширилди. Янги иншоотнинг очилиш маросимида туман ҳокими Азат Оралбаев, вилоят кенгаши депутати Ғани Райимбеков, туман кенгаши раиси Бақдаулет Жумабековлар иштирок этиб, янги бинонинг лентасини кесди.

Республика куни
Фото: Ордабаси тумани ҳокимлиги

Аҳолининг бўш вақтини маданий ҳордиқ чиқариши учун янги бино қурилиши ўтган йили бошланган эди. Умумий майдони 429,6 квадрат метр бўлган янги бинода хореография, вокал, эстрада, ноғора, санъат, ҳунармандчилик тўгараги бўлади. У ерда ўн нафар ходим ишлайди. Мазкур тўгаракларга 150 нафарга яқин ёш ижодкор жалб этилади.

Республика байрами
Фото: Ордабаси тумани ҳокимлиги

Байрам тадбирида меҳмонлар маданият саройи ҳовлисига кўчатлар ўтқазиб, бинони кўздан кечирди, режалаштирилган ишлар билан яқиндан танишди.

Шунингдек, Қорақум қишлоғига табиий газ етказиб берилди. Энди умумий узунлиги 24 минг 665 километр бўлган қувур орқали 600 га яқин абонент табиий газ истеъмолидан баҳраманд бўлади.

Муаллиф: Қайрат Зайнишев

Сўнгги хабарлар