Респондентларнинг 82,4 фоизи Тоқаевнинг сиёсий ташаббусларини қўллаб-қувватлади

None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда ўтказилган сўровда иштирок этган респондентларнинг 82,4 фоизи Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг сиёсий ташаббусларини қўллаб-қувватлади, дея хабар бермоқда Kazinform.

Давлат сиёсати институти жорий йилнинг 7 сентябр куни сўров ўтказди. Унда Нур-Султан, Алмати, Чимкент ва 17 вилоятнинг шаҳар ва қишлоқ аҳолиси ўртасида 18 ёшдан ошган 2394 нафар респондентлар иштирок этди.

Тадқиқотлар натижалари Давлат раҳбарининг Қозоғистон халқига Мурожаатномасида кўтарилган сиёсий ташаббуслар халқ томонидан ижобий қабул қилинганини кўрсатди.

Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев 2022 йил 1 сентябрдаги Қозоғистон халқига Мурожаатномасида Президент ваколатлари сони ва муддатини қайта кўриб чиқишни таклиф қилган эди. Хусусан, Президент ваколатини иккинчи марта қайта сайланиш ҳуқуқисиз 7 йил давом этадиган фақат бир муддат билан чеклаш ташаббуси илгари сурилди.

Респондентларнинг катта қисми (82,4%) ушбу сиёсий янгиликни қўллаб-қувватламоқда.

Сўнгги хабарлар
telegram