Рекорд: Астана аэропорти 7,5 миллионинчи йўловчини кутиб олди

Бугун Астана халқаро аэропорти 7,5 миллионинчи йўловчига хизмат кўрсатди. Бу Астана аэропорти учун рекорддир. Пойтахт аэропортининг 7,5 миллионинчи йўловчиси КС853 рейси билан Алматидан Астанага учган Сейитқазиевлар оиласи бўлди, деб хабар беради Каzinform ҚР Транспорт вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Рекорд: Астана аэропорти 7,5 миллионинчи йўловчини кутиб олди
Фото: ҚР Транспорт вазирлиги
Рекорд: Астана аэропорти 7,5 миллионинчи йўловчини кутиб олди
Фото: ҚР Транспорт вазирлиги

“Биз Алматидаги қариндошларимизникига борган эдик ва уйга қайтаяпмиз. Лекин биз махсус меҳмон бўламиз ва бизни аэропорт раҳбарияти шахсан кутиб олади, деб ўйламаган эдик. Ҳозир ҳам ҳайратдаман. Бундай илиқ кутиб олганингиз учун катта раҳмат!”, – дейди Бауиржан Сейитқазиев.

Рекорд: Астана аэропорти 7,5 миллионинчи йўловчини кутиб олди
Фото: ҚР Транспорт вазирлиги

Аэропорт бошқаруви раиси Ерғази Жолдасов Астана халқаро аэропортининг жаҳон авиация ҳамжамиятидаги аҳамиятини таъкидлади. 2023 йилда Озарбайжон авиалиниялари, RedSea, AirCairo, MaviGok Астана халқаро аэропортидан мунтазам рейсларни амалга ошира бошлади.

Рекорд: Астана аэропорти 7,5 миллионинчи йўловчини кутиб олди
Фото: ҚР Транспорт вазирлиги

“Бугун аэропортимиз тарихида янги рекорд ўрнатилди. Ўтган йили 6 миллион йўловчи қабул қилган бўлсак, жорий йилда бу кўрсаткич 25 фоизга ошди ва шу орқали пойтахт аэропорти 7,5 миллион йўловчига хизмат кўрсатмоқда”, – деди Ергази Жолдасов.

Рекорд: Астана аэропорти 7,5 миллионинчи йўловчини кутиб олди
Фото: ҚР Транспорт вазирлиги

Ноябрь ойида Астана халқаро аэропорти «Терминалы» холдинг компанияси билан ҳамкорликда иш бошлади. Инвестор пойтахт аэропортидаги учиш-қўниш йўлагини таъмирлаш ва йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини оширишни режалаштирган. Натижада йўловчилар сонини икки баробарга кўпайтириб, 14 миллионга етказиш режалаштирилган.

Астана аэропортидан кунига ўртача 200 дан ортиқ рейслар амалга оширилади. Кўрсаткичга кўра, йил бошидан 11 ой давомида 30 мингта рейс амалга оширилган.

Рекорд: Астана аэропорти 7,5 миллионинчи йўловчини кутиб олди
Фото: ҚР Транспорт вазирлиги
Сўнгги хабарлар