Референдумда халқнинг овози муҳим - Аида Балаева

ASTANA. Kazinform – ҚР Маданият ва ахборот вазири Аида Балаева Астана шаҳридаги Миллий академик кутубхонада жойлашган 164-сайлов участкасида ўз танловини амалга оширди.

Аида Балаева
Фото: Солтан Жексенбеков / Kazinform
Аида Балаева
Фото: Солтан Жексенбеков / Kazinform

“Атом электр станциясини қуриш бўйича референдум сиёсий масала эмас, балки иқтисодий нуқтаи назардан мамлакатнинг келажакдаги ривожланишига бевосита таъсир кўрсатадиган воқеадир. Бу масалада халқнинг овози муҳим, жамиятда турли фикрлар борлиги сабабли референдум ўтказишга қарор қилинди. Шу боис сайлов участкаларига юрт келажаги учун масъул бўлган барча фуқаролар келаяпти ва мен ўз фуқаролик бурчимни бажариб, ўз танловимни қилдим”, - деди Аида Балаева референдумда овоз беришдан сўнг ОАВ вакилларининг саволларига жавоб беришдан олдин.

Вазирнинг фикрича, ҳар бир фуқаро референдумда овоз бериши ва ўз танловини қилиши керак.

Аида Балаева
Фото: Солтан Жексенбеков / Kazinform

Ундан олдин мазкур участкада Сенат раиси Маулен Ашимбаев овоз берган эди. Унинг сўзларига кўра, референдум Қозоғистоннинг демократик ривожланишидаги муҳим қадамдир.

Бундан ташқари, давлат маслаҳатчиси Ерлан Қарин Қозоғистон МДҲ ва Марказий Осиёда референдум ўтказаётган ягона давлат эканлигини айтди.

Сўнгги хабарлар