Референдум куни Туркистон вилоятида ярмаркалар ўтказилмоқда

TÜRKISTAN. Кazinform - Туркистон вилоятининг 167 қишлоқ аҳоли пунктида кўчма тиббиёт пунктлари ишламоқда. Мазкур тиббиёт бригадалари участкаларга келган овоз берувчилар саломатлигини назорат қилиб, маслаҳатлар беради.

Ярмарка
Фото: Астана ҳокимлиги

Хожа Аҳмад Ясавий номидаги ХҚТУдаги участкада китоб ярмаркаси бўлиб ўтди. Ўз танловини амалга ошириш учун келган шаҳар аҳолиси турли жанрдаги китобларни арзон нархларда харид қилиш имкониятига эга бўлди.

Шунингдек, туман ва шаҳарлар марказларида озиқ-овқат ярмаркалари ташкил этилди. Аҳоли озиқ-овқат ва сабзавотларни бозордагидан 15-20 фоиз арзон нархларда харид қилмоқда. Вилоят деҳқонлари ўз маҳсулотларини воситачиларсиз аҳолига арзон нархда таклиф этиб, эл-юрт олқишига сазовор бўлмоқда.

Туркистон шаҳридаги 931-участкада миллий ҳунармандчилик ярмаркаси ташкил этилиб, ташриф буюрувчилар учун маҳорат сабоқлари ўтказилди. Ярмаркада ҳунармандлар томонидан ёғочдан ясалган миллий чолғу асбоблари, чарм буюмлари аҳоли эътиборига ҳавола этилди. Шунингдек, кулолчилик ва рангтасвирлар ҳам намойиш этилди.

Қайд этиш жоизки, овоз бериш фуқароларнинг яшаш жойи бўйича референдум ўтказувчи участкаларда ўтказилади. Участкалар соат 07:00 дан 20:00 гача ишлайди. Фуқаролар шахсий гувоҳномаси ёки паспортини кўрсатган ҳолда овоз беришлари мумкин.

Муаллиф: Қайрат Зайнишев

Сўнгги хабарлар