10:38, 08 Октябрь 2024 | GMT +5
Референдум куни Туркистон вилоятида 132 нафар бола дунёга келди
TÜRKISTAN. Кazinform - Референдум куни Туркистон вилоятида туғилган 132 нафар боланинг 70 нафари ўғил, 62 нафари қиз ва бир жуфти эгизак болалар, дея хабар беради Kazinform вилоят ҳокимлигига таяниб.
Шундай қилиб, вилоят Республикада юқори кўрсаткичларга эришди.
Ҳокимликдан маълум қилишларича, умуман вилоятда жорий йилнинг 9 ойи якунларига кўра 30 мингдан ортиқ чақалоқ дунёга келган. Уларнинг 345 нафари эгизак, 7 нафари уч эгизакдир.
Эслатиб ўтамиз, Туркистон вилоятида “Бутун оила билан овоз беринг” акцияси доирасида кўп болали оилалар референдумни қўллаб-қувватлаб, овоз беришга келган.