«Реал Мадрид» олтинчи марта UEFA суперкубогини қўлга киритди

реал мадрид
Фото: championat.com

ASTANA. Kazinform – Франциялик ҳужумчи Килиан Мбаппе «Реал» сафидаги илк ўйинида гол уриб, UEFA суперкубогини қўлга киритди.

Ушбу турнирда испан клуби Италиянинг “Аталанта” клуби билан куч синашди.

Бу йил “Реал Мадрид” Чемпионлар Лигасида, “Аталанта” эса Европа Лигасида зафар қучди.

Учрашувда испан клубидан Федерико Вальверде 59-дақиқада ҳисобни очган бўлса, Килиан Мбаппе 66-дақиқада гол урди. Бу франциялик футболчининг қироллик клуби сафидаги илк голи.

Килиан Мбаппе бу йил "Реал"га эркин агент сифатида ўтди. У янги жамоада 9-рақам билан ўйнайди. У янги клуби билан 2029 йилгача шартнома имзолади.

Шу тариқа, Испания терма жамоаси рақибини 2:0 ҳисобида мағлуб этди ва ўз тарихида олтинчи бор кубокни кўтарди.

Натижада “Реал Мадрид” икки рекордни янгилади. Олти карра чемпион бўлиб, "Барселона" (Испания) ва "Милан" (Испания) клубларини ортда қолдирди. Испания клуби бош мураббийи Карло Анчелотти эса бош мураббий сифатида бешинчи марта суперкубок соҳибига айланди.

Сўнгги хабарлар
telegram