Ражаб Тоййиб Эрдўғон келаси йилги президентлик сайловларида иштирок этади

NUR-SULTAN. Anadoly-Kazinform – Миллий ҳаракат партияси раиси Девлет Баҳчели Халқ иттифоқи номидан президентликка даъвогарлик қилаётган номзодлар ҳақида гапирди, деб хабар беради Kazinform Анадолу агентлигига таяниб.
None
None

Ражаб Тоййиб Эрдўғон 2023 йил июн ойидаги сайловларда Халқ иттифоқидан вакиллик қилишини тасдиқлади.

«Президентликка номзодимиз маълум – жаноб Ражаб Тоййиб Эрдўғон. Ишончим комилки, 2023 йил июн ойида бўлиб ўтадиган сайловларда жаноб Эрдўғон катта устунликка эга бўлади ва Халқ иттифоқи яна бир ғалаба қозонади», - деди Девлет Баҳчели.

Баъзи жойларда амалдаги Президент Эрдўғоннинг навбатдаги сайловда қатнашмаслиги ҳақида миш-мишлар тарқалганини билдирган Баҳчели, бу баёнотнинг ҳеч қандай ҳуқуқий ва конституциявий асосга эга эмаслигини ва объектив фактларга асосланмаганлигини таъкидлади.

Сўнгги хабарлар