14:52, 21 Июль 2023 | GMT +5
Рауан Кенжеханули «Қозоқ тили» халқаро жамияти президенти этиб сайланди
ASTANA. Kazinform – Халқаро «Қозоқ тили» жамияти» жамоат бирлашмасига янги президент сайланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Астана шаҳрида халқаро «Қозоқ тили» жамиятининг навбатдан ташқари қурултойи бўлиб ўтяпти.
Жамият президентлигига Bilim Media Group раҳбари, «Миллий таржима бюроси» жамоат фонди директори Рауан Кенжеханули номзоди илгари сурилди.
Республиканинг барча ҳудудларидан йиғилган делегатлар очиқ овоз беришди.
Натижада Рауан Кенжеханули халқаро «Қозоқ тили» жамияти президенти этиб сайланди.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай