08:06, 04 Июль 2024 | GMT +5
Рас ал-Хайма амири ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Қозоғистонга келди
ASTANА. Кazinform - Шайх Сауд ибн Сақр ал-Қосимийнинг самолёти пойтахт аэропортига қўнди. ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Жаслан Мадиев Амирни кутиб олди.

Ўтган йилнинг май ойида Бирлашган Араб Амирликлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотида мулоқот бўйича ҳамкор мақомини олди. Бу давлатга ШҲТ ишида фаол иштирок этиш ва ташкилотнинг бошқа аъзолари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш имконини беради.

