Рамазон ойида Туркистонда эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам кўрсатилди
Рамазон ойида Туркистон шаҳридаги 562 оилага озиқ-овқат тарқатилди, кам таъминланган оилаларга 6 миллион тенге миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, 27 та масжидда ҳар куни 100-150 кишига ифторлик берилди.
Шунингдек, вилоят марказида «Ўтмишга эҳтиром, тириклар олдига бурч» мавзусидаги тадбир доирасида шаҳардаги барча мақбараларда тозалаш ишлари олиб борилди.
«Барча мусулмон фарзандларини улуғ байрамимиз – Рамазон ҳайити билан чин қалбимдан табриклайман! Рамазон ҳайити дунё мусулмонларини ҳамжиҳатликка, хайрли ишларга туртки бўлишга чорловчи байрамдир. Рамазон ойида тутган 30 кунлик рўзаларингиз қабул бўлсин!» – деди Туркистон шаҳар бош имом-хатиби вилоят коммуникациялари хизматида ўтказилган брифингда.
Муаллиф: Қайрат Зайнишев
Фото: Туркистон вилояти ҳудудий коммуникация хизмати