Рамазон ойи Қозоғистонда 2 апрелда бошланиб, 1 майда тугайди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Пойтахтда Бош муфтий Науризбай ҳожи Тағанўғли раислигида Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform.

Муфтийлик хабарига кўра, Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси Науризбай ҳожи Тағанўғли:

«Бир неча кундан кейин муқаддас Рамазон ойи бошланади. Мусулмон уммати учун Рамазон - алоҳида ойдир. Аллоҳ таоло барчамизга ҳар доимгидек раҳматли, мағфиратли ва савобли ойни насиб этсин! Бу ойда хайрия тадбирларини кўпроқ ўтказишингизни сўрайман».

Ноиб муфтий, Шариат ва фатво бўлими бошлиғи Сансизбай Қурбанўғли жорий йилда муборак Рамазон ойи 2 апрелдан бошланишини таъкидлаб, Ўзбекистон ва Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси билан келишилган ҳолда шундай қўшма қарор қабул қилинганини таъкидлади.

Йиғилишда «Закот ва хайрия» жамғармаси директори Қанат Қидирмин муборак ойда ўтказилган хайрия тадбирлари ҳақида Бош муфтийга ҳисобот берди.

Эслатиб ўтамиз, бу йил Рамазон ойи 2 апрелда бошланиб, 1 майда тугайди. Рўза 30 кун давом этади.

2 май - Рамазон ҳайити. 27 апрелдан 28 апрелга ўтар кечаси - Қадр кечаси.


Сўнгги хабарлар