Рамазон, Қадр кечаси ва Рўза ҳайити: 2027 йил учун байрам санaлари эълон қилинди

ASTANA. Kazinform - Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси 2027 йил учун диний байрамлар ва муҳим саналар тақвимини тасдиқлади, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

Намаз молитва мечеть религия мешіт дін имам
Фото: Адлет Беремкулов/ Kazinform

Тақвимга кўра, муқаддас Рамазон ойи 8 февралда бошланади. Рўза тутиладиган ой 9 март куни нишонланадиган Рўза ҳайити билан якунланади.

Муқаддас ойнинг энг муҳим кечаларидан бири — Қадр кечаси (Лайлатул Қадр) 2027 йилда 5 мартдан 6 мартга ўтар кечасига тўғри келади.

Келгуси йили Қурбон ҳайити уч кун давомида — 16 майдан 18 майгача нишонланади. Ундан олдинги Арафа куни эса 15 майга тўғри келади.

Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси тақвимида мусулмонлар учун муҳим бўлган бошқа саналар ҳам кўрсатилган. Меърож кечаси 4 январдан 5 январга ўтар кечасига, Бароат кечаси эса 22 январдан 23 январга ўтар кечасига тўғри келади.

Ашуро куни 15 июнда нишонланади. Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.)нинг таваллуд куни — Мавлид эса 14-15 август кунларига тўғри келади. Шунингдек, Меърож кечасининг яна бир санаси 24-25 декабрь деб кўрсатилган.

Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси диний байрамлар ва муҳим кунларнинг санаси Ой фазаларига қараб бир кунга фарқ қилиши мумкинлигини эслатди.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилда муқаддас Рамазон ойи 19 февралдан 19 мартгача давом этди. Рўза ҳайити эса 20 мартда нишонланди.