Рамазан Оразов Даниянинг «Силькеборг» клубига ўтди

Рамазан Оразов
Фото: ижтимоий тармоқдан олинган

ASTANA. Кazinform - Қозоғистонлик футболчи Рамазан Оразов Дания клуби сафига ўтди.

“Ақтўбе” футбол клуби ярим ҳимоячи Рамазан Оразовнинг «Силькеборг» (Дания) клубига ўтганини расман эълон қилди. Рамазан Оразов 2021 йилда “Ақтўбе” жамоасига келиб қўшилган бўлса, 2022 йилда “оқ-қизил”лар билан Қозоғистоннинг кумуш медали соҳибига айланди. Кейин бир мавсум Словениянинг «Копер» клубида ўйнаб, «Ақтўбе»га қайтди. Рамазан Оразов 26 июнь куни «Силькеборг» клубига ўтади. Унгача у “Ақтўбе”нинг барча учрашувларида иштирок этади.

Қайд этиш жоизки, «Силькеборг» - Дания кубоги соҳиби. У Европа лигасининг саралаш босқичида иштирок этади.

Сўнгги хабарлар