Рақамли карта: Қозоғистонда йил бошидан буён 115 минг кишига давлат хизматлари кўрсатилди

ASTANА. Кazinform - Оиланинг рақамли картасини жорий этиш натижасида 2024 йил бошидан буён 251 мингдан ортиқ фуқарога проактив давлат хизматларини кўрсатиш учун SMS-хабар жўнатилди. Шу билан бирга, 115 минг нафар фуқаро мурожаат қилмасдан нафақа ёки тўлов олиш имкониятидан фойдаланган. Бу ҳақда ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги маълум қилди.

Рақамли карта: Қозоғистонда йил бошидан буён 115 минг кишига давлат хизматлари кўрсатилди
Фото: Виктор Федюнин/Kazinform

Оиланинг рақамли картаси давлат органларининг барча мавжуд ахборот тизимлари маълумотлари асосида шакллантирилади. Бугунги кунда у Қозоғистоннинг 20 миллион фуқароси ёки 6 миллиондан ортиқ оила ҳақида маълумотни ўз ичига олади.

“ОРКни жорий этишдан асосий мақсад Қозоғистон фуқароларининг давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимидан тенг фойдаланишини таъминлашдан иборат. Шу муносабат билан ҚР Ижтимоий кодексида Оиланинг рақамли картаси ижтимоий сиёсатнинг ўрта ва узоқ муддатли вазифалари ва йўналишларини белгилаш воситаси сифатида белгиланган. Шунингдек, ОРК фуқароларнинг ижтимоий мавқеига қараб давлат томонидан кафолатланган қўллаб-қувватлашнинг у ёки бу шаклларини олиш ҳуқуқлари тўғрисидаги кундалик “электрон хабар”дир", - дейилади хабарда.

Ҳозирги вақтда ОРК давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чораларини олиш ҳуқуқига эга бўлган Қозоғистон фуқароларига 10 турдаги нафақалар ва ижтимоий тўловларни ҳеч қандай аризасиз бериш имконини беради. Меҳнат қобилиятини йўқотган тақдирда тўланадиган ижтимоий нафақалар; ишини йўқотганлик учун тўланадиган ижтимоий нафақа, боқувчисини йўқотганлик учун тўланадиган ижтимоий нафақа, ногирон болани тарбиялаётган ота-оналарга (васийларга) нафақа, ногиронлик бўйича нафақа, кўп болали оилалар учун нафақа, «Алтын алқа»(Олтин медаль маъносида) ва «Күміс алқа» билан тақдирланган кўп болали оналарга бериладиган нафақа, манзилли ижтимоий ёрдам, шунингдек, дафн маросими учун бир марталик тўлов.

Шунингдек, пенсия тўловларини ОРК орқали олиш имконияти, “ватандош” мақоми бериш ёки узайтирилганда мақомнинг амал қилиш муддати тугаши, ишсиз фуқароларни иш билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида автоматик хабарномалар жорий этилди.

Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини олиш ҳуқуқи белгиланганида 1414 ягона алоқа марказидан потенциал олувчига SMS-хабар юборилади. Хабарни олган фуқаро унга розилиги ҳақида жавоб бериши керак. Мурожаатни расмийлаштириш ва ижтимоий нафақа ёки тўловни тайинлаш автоматик тарзда амалга оширилади, сўнгра маблағ олувчининг банк ҳисоб рақамига ўтказилади.

Сўнгги хабарлар