“Рақамли инвестиция тангаси” лойиҳаси қачон ишга туширилади

ALMATY. Kazinform - Қозоғистон Миллий банки миллий валюта – Тенге куни муносабати билан 2025 йилнинг биринчи чорагида янги “Рақамли инвестиция тангаси” лойиҳасини ишга туширишни режалаштиряпти.

«Цифрлық инвестициялық монета» жобасы қашан іске қосылады
Фото: nationalbank.kz

Миллий банк маълумотларига кўра, олтин инвестиция тангаларини исталган вақтда ва дунёнинг исталган нуқтасидан online харид қилиш ва сотиш мумкин.

“Рақамли муқобилда инвестиция тангасининг қиймати LBMA (Лондон қимматбаҳо металлар бозори иштирокчилари ассоциацияси) томонидан белгиланган олтиннинг оғирлиги ва нархи ва Миллий банк белгилаган АҚШ долларининг бир тенгега курсидан келиб чиққан ҳолда тенгеда ҳисоблаб чиқилади”, - дейилади Миллий банки хабарида.

Тангалар Astana International Exchange (AIХ) биржасининг «TABYS» мобиль иловаси орқали сотилади.

«Цифрлық инвестициялық монета» жобасы қашан іске қосылады
Фото: nationalbank.kz

 

“Рақамли инвестиция тангалари” лойиҳаси доирасида тангаларни харид қилиш, Миллий банкка қайтариб сотиш, хайрия қилиш ҳамда етарли миқдорда жамғарилганда эса, Миллий банкнинг ҳудудий филиалларида жисмоний олтин инвестиция тангаларига алмаштирилиши мумкин”, - дейилади хабарда.

Ушбу лойиҳа учун янги ÚKI инвестиция тангасининг эксклюзив дизайни ишлаб чиқилмоқда. Унинг вазни 31,1 грамм, номинал қиймати 100 тенге, олтин намунаси - Аu 999,9.

Тангалар блистерларда чиқарилади.

ÚKI инвестиция тангасини фақат «TABYS» мобил иловаси орқали сотиб олиш мумкин.

Лойиҳани ишга туширишнинг аниқ санаси ҳақидаги маълумотлар Миллий банкнинг расмий сайтида эълон қилинади.

Сўнгги хабарлар