Qostanai IT Hubда Алихан Смаиловга бешта лойиҳа тақдим этилди

Qostanai IT Hub
Фото: ҚР Рақамли ривожаниш, инновации ва аэрокосмик саноат вазирлиги

QOSTANAY. Kazinform –Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов Қостанай вилоятига амалий ташрифи доирасида Qostanai IT Hubга ташриф буюрди.

Давлат раҳбарининг Қозоғистон халқига Мурожаатномаси ижроси доирасида Qostanai IT Hub ишга туширилди. Унинг асосий вазифаси IT стартапларини яратиш ва ривожлантириш, IT-мутахассисларини тайёрлаш ва минтақадаги IT ҳамжамиятини қўллаб-қувватлашдан иборат. Бу ерда мунтазам равишда турли АКТ тадбирлари, таълим ва бизнес дастурлари ўтказилиб келинади ва бугунги кунда марказ учта резидентга эга.

Ёшлар билан учрашувда Бош вазир Алихан Смаилов Қозоғистонда рақамли инфратузилмани ривожлантириш бўйича фаол ишлар давом этаётганини алоҳида таъкидлади.

– Бизда жуда иқтидорли ёшлар бор. Бундай IT-хаблари улар учун диққатга сазовор жойлардир. Бу ерда ўз-ўзини англаш ва инновацион технологиялар соҳасида ўрганиш учун шароит яратилган. Натижада янги ишланмалар, фойдали лойиҳалар пайдо бўлади. Барча ҳудудларда ёшларга бундай имконият яратилиши ва уларни қўллаб-қувватлаш чоралари амалга оширилиши муҳим”, — деди Бош вазир.

Ҳукумат раҳбари билан учрашувда 5 та лойиҳа тақдим этилди:

  • OnaiOqu – ОТМларга қабулни соддалаштириш учун илова;
  • Aitomathon - сунъий интеллектга асосланган CRM/ERP тизимини ишлаб чиқиш;
  • «VOLNA» аппарат-дастурий комплекси - иситиш, сув таъминоти ва бошқа тизимларнинг мониторинги ва назорати;
  • EasyTap - ярим кунлик линия ходимларини топиш хизмати;
  • КАС Консалтинг - турли соҳалар учун дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва Европага ІТ-хизматларни экспорт қилиш.
Qostanai IT Hub
Фото: ҚР Рақамли ривожаниш, инновации ва аэрокосмик саноат вазирлиги

 

Qostanai IT Hubда Спорт дастурлаш федерациясининг ваколатхонаси жойлашган бўлиб, у ерда спорт дастурларини оммалаштириш мақсадида турли тадбирлар ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Qostanai IT Hub ҚР Рақамли ривожаниш, инновации ва аэрокосмик саноат вазирлиги ташаббуси ва Astana Hub ҳамда маҳаллий ижроия органлари кўмагида амалга оширилган.

Сўнгги хабарлар