11:21, 11 Июнь 2021 | GMT +5
QazVac ЖССТ тавсия этадиган дорилар рўйхатига киритилади
NUR-SULTAN. Kazinform – QazVac Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тавсия этилган дорилар рўйхатига киритилади. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Товаев Хорижий инвесторлар кенгашининг 33-ялпи мажлисида айтиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Шуни таъкидлашни истардимки, Қозоғистон ўзининг илмий салоҳияти туфайли коронавирусга қарши QazVac вакцинасини ишлаб чиққан ва ишга туширган кам сонли давлатлардан биридир. Ўтган ҳафтада мен Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Бош директори билан учрашдим. Ушбу ташкилот QazVac вакцинасини фавқулодда фойдаланиш учун тавсия этилган дорилар рўйхатига киритиш масаласини кўриб чиқмоқда. Айтмоқчиманки, биз вакцина ишлаб чиқариш ҳажмини орттириб, хорижга экспорт қилишга тайёрмиз», - деди Президент.
Муаллиф: Марлан Жиембай