Qazaqstan Barysy Grand Slam турнирда 42 давлатидан келган дзюдочилар иштирок этади

ASTANA. Kazinform – Эртага Астана шаҳрида дзюдо бўйича старт оладиган «Qazaqstan Barysy Grand Slam» турнирида 42 давлатдан 300 дан ортиқ спортчи иштирок этади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

Мусобақа олдидан ўтказилган матбуот анжуманида ОАВ вакиллари Қозоғистон дзюдо федерацияси бош котиби Асхат Житкеевдан мусобақа нега «Qazaqstan Barysy Grand Slam» деб номланганини сўради.

«Масалан, ушбу мусобақа Мўғулистонда «Grand Slam Genghis Khan» номи остида ўтказилади. Шунинг учун биз Қозоғистон тараққиётини бутун дунёга танитиш мақсадида бу номни қўйяпмиз. Бу – бренд. Уни жаҳон даражасига кўтариш керак. Кўплаб мамлакатлардан спортчилар келади. Келаси йилги турнирда бундан ҳам кўпроқ дзюдочилар иштирок этади. Улар мамлакатимизни шу бренд орқали танийди», – деб жавоб берди Асхат Житкеев.

Қайд этиш керакки, бошқа мамлакатларда ташкил этилаётган ушбу мусобақа фақат «Grand Slam» номи остида ўтказилади. Шу билан бирга, Қозоғистондаги мусобақага «Qazaqstan Barysy» номи ҳам қўшилди.

Унга кўра, эртага Астанада старт оладиган Grand Slam туркумига кирувчи турнирда 42 давлатдан 300 нафардан ортиқ спортчи куч синашади. Улар орасида Олимпия ўйинлари совриндорлари, жаҳон ва Осиё чемпионлари бор.

Муаллиф: Алихан Асқар

Сўнгги хабарлар