QazaqGaz ва CNPC сув тошқини оқибатларини бартараф этиш учун қўшимча 1 миллиард тенге ажратди

 «QazaqGaz» ҰК» АҚ
Фото: «QazaqGaz» МК» АЖ

ASTANA. Kazinform – «QazaqGaz» МК» АЖ ва Trans-Asia Gas Pipeline Company Limited (CNPC шоъба корхонаси) – «Осиё Газ қувури» МЧЖ қўшма корхонаси «Samruk-Kazyna Trust» корпоратив фондига тошқин оқибатларини бартараф этиш учун 1 млрд тенге йўналтирди.

Корхона раҳбарияти иштирокида белгиланган суммага сертификат топширишнинг расмий маросими бўлиб ўтди.

Бунгача «QazaqGaz» МК» АЖ раҳбарияти миллий компания билан ҳамкорликда ишлаётган барча трансмиллий корхоналарни сув тошқини билан курашаётган аҳолини қўллаб-қувватлашга чақирган эди. Хитой миллий нефть корпорацияси (CNPC) биринчилардан бўлиб жавоб берди. «Осиё Газ қувури» МЧЖ акциядорларига мурожаатидан сўнг «QazaqGaz» МК» АЖ ва CNPC хайрия ташаббусини қўллаб-қувватлади. Қўшма корхона назорат кенгаши қарори билан молиявий ёрдам ажратилди.

CNPC
Фото: «QazaqGaz» МК» АЖ

Қайд этиш жоизки, компаниялар гуруҳи ходимлари ҳам авария-қутқарув ишларига ўз ҳиссаларини қўшиб, кўнгиллилар отрядларини туздилар.

Хусусан, «Осиё Газ қувури» МЧЖ маҳаллий касаба уюшмаси томонидан Атирауга 10 миллион тенгедан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатилди. Бундан ташқари, QazaqGaz Jastary Ёшлар Кенгаши ташаббуси билан бир кунлик иш ҳақини йиғиш ва қирғоқларни мустаҳкамлаш ишларида ҳам иштирок этди.

Бундан ташқари, QazaqGaz компаниялар гуруҳи ходимлари сув тошқини оқибатларини бартараф этиш чораларини давом эттирмоқда. Хусусан, табиий офатдан жабр кўрган ҳудудлардаги газ иншоотларида сув тошқинидан кейинги ишлар олиб борилмоқда. QazaqGaz компаниялар гуруҳи ҳам жабрланган ҳудудларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чоралар кўрмоқда.

Сўнгги хабарлар
telegram