QazaqGaz маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан умумий қиймати 30 миллиард тенгедан ортиқ «оффтейк шартнома»си тузди
ASTANA. Kazinform - QazaqGaz миллий компаниясида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда газ хўжалиги бошқаруви раиси Санжар Жаркешов харидларда маҳаллий таркиб улушини ошириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида гапирди, деб хабар беради Kazinform.
- Жорий йилнинг 7 ойи давомида QazaqGaz умумий қиймати 821 миллион тенгедан ортиқ бўлган 25 та оффтейк-шартномалар тузди. Бугун давра суҳбатида қозоғистонлик ишлаб чиқарувчилар билан умумий қиймати 30 миллиард тенгедан ортиқ бўлган янги «оффтейк шартнома»си имзоланди, — деди миллий компания раҳбари.
Давлат раҳбарининг харидларда маҳаллий маҳсулотлар ҳажмини ошириш бўйича топшириқларини амалга ошириш доирасида QazaqGaz компанияси “Атамекен” МТП, Қозоғистон машинасозлик муҳандислари уюшмаси ва бошқа ташкилотлар майдонларида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан мунтазам учрашувлар ўтказиб келинмоқда. Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар «оффтейк-шартнома»си тузиш тартиб-таомиллари, харид қоидалари ва техник шартларга аниқлик киритиш бўйича маслаҳатлар олади.
- QazaqGaz “Самруқ-Қазна” жамғармасининг товар ишлаб чиқарувчилари учун тендерларда устуворликни таъминлайди. 2024 йилнинг 7 ойи давомида жамғарманинг маҳаллий ишлаб чиқарувчилари иштирокида амалга оширилган харидлар ҳажми 34 миллиард тенгедан ортиқни ташкил этди, - дея қўшимча қилди Санжар Жаркешов.
Шу билан бирга, QazaqGaz Азиатский Газопровод» МЧЖ ва «Газопровод Бейнеу-Шымкент» МЧЖ қўшма корхоналари учун харидларнинг янги қоидаларини ишлаб чиқди. Компаниялар маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, товар, ишлар ва хизматларни харид қилишда "офтейк-шартнома"си тузиш ва мамлакат ичидаги қийматни ривожлантириш мажбуриятини олади. Бундан ташқари, харидларни электрон форматда ўтказиш, бу орқали ўтказилаётган тендер савдоларининг шаффофлигини таъминлаш мажбурийдир.
«QazaqGaz «МК» АЖнинг маҳаллий таркибни ошириш доирасидаги ишлари Саноат вазирлиги, Энергетика вазирлиги, «Атамекен» МТП, Қозоғистон машинасозлик муҳандислари уюшмаси, шунингдек, Ҳукумат ва «Самруқ- Қазна» жамғармаси ёрдамида амалга оширилмоқда.