18:14, 30 Май 2024 | GMT +5
QazaqGaz, Қатар Power International Holding ва NCOC қўшма лойиҳаларни амалга ошириш жараёнини муҳокама қилди
ASTANA. Kazinform - «QazaqGaz» МК” АЖ бошқаруви раиси Санжар Жаркешов «UCC Holding» («Power International Holding» шўба корхонаси) ва North Caspian Operating Company N.V. (NCOC) раҳбарияти билан қўшма лойиҳалар бўйича навбатдаги йиғилиш ўтказди, деб хабар беради Kazinform.


Томонлар “Қашаған” конида йилига 2,5 миллиард кубометр қувватга эга газни қайта ишлаш заводи лойиҳасини амалга ошириш ҳолатини, шунингдек, ҳар йили 1 миллиард кубометр қувватга эга газни қайта ишлаш заводи қурилишининг боришини муҳокама қилдилар.

Учрашув якунлари бўйича томонлар юқорида қайд этилган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича қўшма чора-тадбирлар режасини келишиб олдилар.
